Поиск
RUUZ

Происшествия

ФВВ "Илҳом" театрида содир бўлган ёнғин тафсилотини маълум қилди

Ёнғинга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Ҳодиса натижасида 80 кв.метр майдон зарарланган.

87views0replies
0

UzNews.uz

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 12 декабрь куни соат 03:34 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани "Ўрда" МФЙ Пахтакор кўчасида жойлашган "Илҳом" театри биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:00 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида театр биносининг 1-қават холлининг 80 кв.м майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар сабабли ёнғиндан бинонинг 600 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
87views0replies
0

Комментарии