Поиск
RUUZ

Общество

Москвада автобуслардан Россия армиясида хизмат қилишга жалб қилувчи ўзбек тилида ёзилган эълонлар олиб ташланди

Аввалроқ, Москвадаги жамоат транспортларида ўзбек, қирғиз ва тожик тилларида Россия армиясига ёлланишга жалб қилувчи эълонлар жойлаштирилганди.

61views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Москва автобусларида Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизматга чақирувчи ўзбек тилида эълонлар пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик
Эълонда “Россия Қуролли кучларида шартнома бўйича ҳарбий хизматга кирганингизда, Россия президенти фармонига мувофиқ соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишингиз мумкин”, дейилган
Маълум қилинишича, “Мосгортранс”дагилар ТАСС агентлигига эълонлар “Сахарово” миграция маркази раҳбарияти мурожаати асосида икки ой муддатга МЦ1, МЦ2 ва МЦ3 йўналишларидаги автобусларга жойлаштирилган бўлганини хабар қилган.
Қайд этилишича, айни вақтда хабар эфирдан олинган.
Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россия ҳудудида бўлган ўзбекистонликларни Россия Федерацияси қуролли кучлари сафига қўшилмасликка, можаро зоналарига бормасликка ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирган эди. Акс ҳолда улар жиноий жавобгарликка тортилади.
61views0replies
0

Комментарии