Поиск
RUUZ

Общество

Сирдарёда фарзандини 5,7 млн сўмга сотган она қамалди

Аёл дорихоналардан ва фарзандининг энагасидан қарздор бўлганлиги сабабли сотишга мажбур бўлган.

229views0replies
0

UzNews.uz

Олий суд ахборот хизматининг маълум қилишича, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида аёл ўзи билан бирга истиқомат қилувчи вояга етмаган қиз фарзандини танишига 5 млн 700 минг сўм эвазига сотиб юборган.
Судланувчи суд мажлисида фарзандини сотиш мақсади бўлмаганлигини, моддий жиҳатдан қийналганлиги, яшаш жойи йўқлиги, фарзандининг овқати учун ҳам пул топа олмаганлигини айтган. Шунингдек, дорихоналардан ҳамда фарзандининг энагасидан қарздор бўлиб қолганлиги сабабли, ушбу қарзларни қоплаб бериш эвазига фарзандини сотишга мажбур бўлганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилди. Фарзандини сотишни афзал билган аёлга суд томонидан ЖКнинг тегишли банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
229views0replies
0

Комментарии