Поиск
RUUZ

Общество

Газ ва “свет” йўқлигидан шикоят қилишни қамоқда ўтириш билан таққослаган депутатнинг ваколатини тугатмоқчи

Унинг таъкидлашича, пост бошқа маънода ёзилган. Депутат ёзган пости учун барчадан узр сўраб, депутатлик ваколатини муддатидан аввал тугатиш ҳақида ариза берган.

439views0replies
0

Facebook / Музаффар Жамолитдинов

Ўзбекистонда газ ва электр таъминоти узилишларидан шикоят қилган одамларга қамоқ билан таҳдид қилган наманганлик депутат депутат Музаффар Жамолитдинов танқидлар остида қолган пости учун узр сўраб чиқди. 
“Мен томонимдан қўйилган ушбу постда газ ва электр билан боғлиқ танқидий материалларни ижтимоий тармоқда тарқатмасдан қамоқда эмаслигига шукр қилиш кераклиги, тинчлик ва хотиржамликни қадрига етишга оид матн жойланган эди.
Пост қўйилгач турли гурухларда чиқа бошлаган муносабатлардан сўнг ўзим қўйган постни такрор-такрор ўқиб нотўғри жойланганимни англадим", - дея ёзган у ўзининг Facebook’даги саҳифасида.
Депутатнинг ёзишича, у бундан 6 йил аввал бир ишда айбланиб, 10 ой қамоқ эҳтиёт чораси сифатида қамоққхонада сақланган. Шунда оилавий хотиржамлик тинчлик ҳамма нарсадан устунлигини англаб етган.
Шу ўринда мен жойлаган постни тахдид деб қабул қилган фуқаролардан тўғри қабул қилишларини сўраб узур сўрайман.
Бугунги давлат сиёсати шу даражада инсонпарварки, халпарварки хатто мен ўзим ҳам битта қўйган постим ортидан одамларни талқини ва танқидини муҳокама қилмасдан депутатлик ваколатимни муддатидан аввал тугатиш ҳақида ариза бердим”, - ёзади у.
439views0replies
0

Комментарии