• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 декабря 2022

Кучли қор сабаб Самарқанд халқаро аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

Самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чеклов 13:00 гача давом этади.

431
0
Uzbekistan Airports

Бугун маҳаллий вақт билан эрталаб соат 4:20 дан об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Самарқанд халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш вақтинчалик чеклов жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, кўриниш 1000 м гача, қор, ҳаво ҳарорати -5, ишқаланиш коэффициенти 0,28.

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловларни маҳаллий вақт билан соат 13:00 гача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ҳозирда аэропортнинг ерда хизмат кўрсатиш ходимлари барча зарур чораларни кўрмоқда – бир неча соат давомида учиш-қўниш йўлаги ва юриш йўлакларини махсус техника ва кимёвий воситалар ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

431
0