Поиск
RUUZ

Общество

Футбол бўйича ампутантлар терма жамоаси аъзолари Cobalt' автомобили билан тақдирланди

Аввалроқ, Туркияда ўтган ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган бўлсада, уларга фақат 10 млн сўмдан мукофот пули берилганди.

121views0replies
0

Бугун Миллий Паралимпия қўмитасида ампутант футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоасини тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Одил Абдурахманов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси вакиллари иштирок этишди.
Унда қаҳрамон спортчиларга Президент совғаси – "Cobalt" машиналари тантанали равишда топширилди.Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябр ойида футбол бўйича ампутантлар ўртасидаги Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган эди.Умуман олганда, ушбу жаҳон чемпионати тарихида Ўзбекистон терма жамоаси 7 та медални қўлга киритди: 3 та олтин (2007, 2010, 2012), 1 та кумуш (1998) ва 3 та бронза (1991, 2002, 2022).
121views0replies
0

Комментарии