Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода жиноят ишида гувоҳликка жалб қилинган фуқаро вафот этди

ИИБ фуқаро ИИБ вафот этгани ҳақидаги интернетда тарқалган хабарлар юзасидан тушунтириш берди.

314views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бухорода 37 ёшли фуқаро ИИБ биносида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон ИИБ Тергов гуруҳи юритувида бўлган ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича, гувоҳ тариқасида жалб этилган Қ.Ҳ. соат тахминан 15:00 ларда Бухоро шаҳар 4-сон ИИБ га жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш учун келган. Аммо терговчининг хизмат вазифаси билан бошқа жойда бўлганлиги сабабли ИИБ биносига кирмасдан қайтиб кетган.
Таъкидланишича, фуқарони ИИБ биносига кирмасдан кетган ҳолати видеотасвирга муҳрланган.
Шундан сўнг Қ.Ҳ такси тўхтатиб, уни Бухоро шаҳридаги “Файзиобод” жоме масжидига олиб боришини сўраган. Йўлда Қ.Ҳ.нинг соғлиғи ёмонлашиб, оғзидан кўпик чиқиб, хушини йўқотган. Ҳайдовчи хушсиз йўловчини тезкорлик билан Бухоро шаҳар касалхонасига олиб борган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Қ.Ҳ. шу куни соат 21:00 ларда касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра ўлим “Тутқаноқ синдроми, ўпка ва мияга кислород ўткир етишмовчилиги” оқибатида юз берган. Текширув жараёнида мурдани баданида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳолат Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
314views0replies
0

Комментарии