Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Хитой раисига таъзия йўллади

Ўзбекистон раҳбари Хитой Халқ Республикасининг собиқ Раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан Си Цзиньпинга таъзия йўллади.

81views0replies
0

president.uz

Хитой Халқ Республикасининг собиқ Раиси Цзян Цзэминнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшган Цзян Цзэминнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади", - дейилади давлат раҳбарининг мактубида.
Президент Си Цзиньпинга ҳамда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
81views0replies
0

Комментарии