• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 1 декабря 2022

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги мактабда содир бўлган портлашга муносабат билдирди

Ташқи ишлар вазирлиги содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаб, қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

525
0
Twitter

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 30 ноябрь куни Афғонистоннинг Саманган провинсияси Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралайди. “Жиҳодия” мадрасасида амалга оширилган қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонларнинг, асосан ёш талабаларнинг қурбон бўлишига олиб келди. 

“Яна бир бор шуни маълум қиламизки, бундай зўравонлик ҳаракатлари кескинликнинг кучайишига сабаб бўлиб, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга, шунингдек, миллий келишувга эришишга тўсқинлик қилади.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз”, - дейилади ТИВ баёнотида.

Маълумот учун, портлаш натижасида 35 киши ҳалок бўлган, 23 киши жароҳатланган

525
0