Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон резидентлари учун крипто-активларни чиқариш ва муомалага киритиш тартиби тасдиқланди

Бу тўғрисидаги низом крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш бўйича асосий талабларни белгилайди.

56views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 
Низом крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш учун асосий талабларни белгилайди, хусусан:
— крипто-депозитарий Ўзбекистон резидентларига крипто-активларни чиқариш, рўйхатдан ўтказиш, муомалага киритиш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиши;
— эмитентлар крипто-активларни крипто-депозитарий ёки бошқа электрон платформалар орқали чиқаришлари мумкинлиги;
— эмитент томонидан чиқарилган крипто-активларини муомалага киритиш ва улар билан савдолар ёпиқ ёки очиқ савдо орқали амалга оширилиши мумкинлиги;
— эмитент томонидан чиқариладиган крипто-активларнинг номинал қиймати миллий валютада ифодаланиши лозимлиги;
— крипто-активлар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш фақат крипто-депозитарий томонидан амалга оширилиши;
— крипто-депозитарий крипто-активларни чиқариш ва чиқаришни рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш бўйича мустақил қарор қабул қилиши ва бошқ. белгиланган.
Шу билан бирга, мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон ҳудудида қуйидагилар тақиқланган:
— резидентлар томонидан чиқариш ва крипто-депозитарий томонидан таъминланмаган (рухсат бериш токени, чипта токени, ваучер-токени ва бошқарув-токени бундан мустасно) ва барқарор токенларни чиқаришни рўйхатдан ўтказишни;
— ўз электрон платформасида чиқарилган ёки рўйхатдан ўтказилган крипто-активларнинг номланиши ёки рамзларида “давлат”, “давлат томонидан таъминланган”, “давлат томонидан қўллаб-қувватланган”, “Ўзбекистон”, “ўзбек”, “миллий”, “сўм (UZS)” ҳамда Ўзбекистон шаҳарларининг номларини тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда, уларнинг бирликларидан фойдаланган ҳолда, исталган тилда ва ҳар қандай шаклда ишлатиш ва бошқа.
Низомда асосий тушунчалар, атамалар ва таърифлар, шу жумладан крипто-активлар турлари бўйича тақсимлаш каби маълумотлар берилган.
56views0replies
0

Комментарии