Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 170 та "мини-поликлиника" иш бошлайди

Пойтахтда пилот тарзида амалга ошириладиган лойиҳа ярим йилдан сўнг, натижалар таҳлилига кўра мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этилади.

82views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ССВ Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорлигида пойтахтда тажриба сифатида маҳалла тиббиёт пунктини барпо этиш кўзда тутилмоқда.
Унга кўра, “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 10 800 та кўп қаватли уй жойлашган маҳаллалар ҳудудида 170 та маҳалла тиббиёт пунктини барпо этиш ва 540 минг нафар аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш мақсад қилинган.
"Мазкур лойиҳага Юнусобод тумани тажрибаси асос қилиб олинди, Туманнинг Собиробод маҳалласида ўрнатилган тиббий контейнерда иш олиб бораётган маҳалла тиббиёт пункти фаолиятини кўриб чиқдик. Аҳоли бу ташаббусдан миннатдор. Бу “мини-поликлиникада” битта тиббий бригада фаолият олиб боряпти", — дейди ССВ ўринбосари Анвар Алимов.
Тиббий пункти барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, ЭКГ ва кислород баллони каби ускуналар билан жиҳозланган. Иккита койкали, соат 8:00дан 20:00 гача ишловчи “кундузги стационар” эга “кичик шифохона”да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобиль тиббий хизмат кўрсатади.
"Лойиҳа доирасида йил охирига қадар 40 та контейнер жиҳозланиб пойтахтдаги 12 та кўп тармоқли поликлиника ва 70 та оилавий поликлиника ихтиёрига топширилади.  Улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилиши мўлжалланган. Келгуси олти ойда эса 170 та ана шундай маҳалла тиббиёт пункти пойтахт аҳолисига хизмат кўрсатади", — дейилади хабарда
“Тошкент тажрибаси” лойиҳаси бу билан чекланмаган. Унинг доирасида:
пойтахтдаги 579 та маҳалла фуқаролар йиғини идораларида “Саломатлик мактаблари” ташкил этиш;
соғлом турмуш тарзига риоя қилган ва бу борада юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш;
телемедицина ёрдамида ҳамширалар орқали беморларни мутахассислар билан боғлаш мақсадида “онлайн патронаж” хизматини жорий этиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Пойтахтда пилот тарзида амалга ошириладиган лойиҳа олти ойдан сўнг, натижалари таҳлил қилинган ҳолда, мамлакатнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этилади.
82views0replies
0

Комментарии