• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 27 ноября 2022

Фарғонада аёл ўзига таниш бўлган уч нафар қизни пичоқлади

Ҳолат юзасидан аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

963
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларида Фарғонада 3 нафар қиз пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Фарғона шаҳрида яшовчи М.М. исмли аёл Олтиариқ тумани "Бозорбоши" МФЙдаги “Яшилхиёбон” номли истироҳат боғида танишлари Д.Б., О.Р. ҳамда У. Р.лар билан жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан уриб, уларга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М. га нисбатан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми "м" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

963
0