Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда тартибсизликларни бостириш учун 14 та “ҳудуд методикаси” ишлаб чиқилади

2022-2025 йилларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”эълон қилинди.

158views0replies
0

UzNews.uz

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар) “Ҳудуд методикаси”ни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш режалаштирилган
Шу билан бирга, мақсадли амалий тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуйидагилар назарда тутилади:
Оммавий тартибсизликларни олдини олиш ва бартараф этиш методикасини ишлаб чиқиш;
Ушбу методикага асосланган ҳолда, минтақаларнинг криминоген вазияти (норозиликларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, тиббий, этник, демографик, географик, экологик ва ташкилий омиллари), криминологик хусусиятлари (норозиликларнинг ҳолати, даражаси, тузилиши, географияси, йўналиши, субъектларнинг тавсифи, тактикаси), жамоат хавфсизлигини таъминлаш субъектлари фаолиятининг самарадорлиги (миқдори, жойлашуви, компетенцияси, моддий-техник таъминоти, тактикаси) ва хулосалар (хулоса, прогноз, таклифлар)ни акс эттирган ҳолда 14 та “ҳудуд методикаси”ни тайёрлаш ва амалиётга татбиқ этиш назарда тутилади.
158views0replies
0

Комментарии