Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада “газ заправка”да газ етишмаслиги сабабтез ёрдам машиналари газсиз қолиб кетди

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

117views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Олтиариқ тумани тез тиббий ёрдам автомашиналари газ қуйиш шохобчасида газ тармоғидан узиб қўйилганлиги сабабли газ қуйиша олмаганлиги ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди. 
Қайд этилишича, 2022 йил 18 ноябрдан бошлаб об-ҳавонинг совиб кетиши натижасида, автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилган эди. Шу куни туман тез тиббий ёрдам машиналари ташкилотга бириктирилган “Машҳурбек файз” МЧЖ газ қуйиш шохобчаси 15:00 гача ишлаган.
Натижада, бироз вақт тез тиббий ёрдам автомашиналари шохобчада қолиб кетган. Шундан сўнг, “Машҳурбек файз” МЧЖ ходимлари томонидан туман “Водийгазтаъминот” ташкилотига тез тиббий ёрдам автомашиналари учун газ қуйиш шохобчасини очиб берилишида амалий ёрдам сўралган ва 6 дона тез тиббий ёрдам автомашиналари газ билан таъминланган.
19 ноябрь кунидан бошлаб, тез тиббий ёрдам автомашиналарига газ қуйиш график асосида таъминланмоқда ва ҳозирги кунда ушбу муаммо ижобий ҳал этилган.
117views0replies
0

Комментарии