Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент марказида 2,2 мингдан ортиқ пуллик автотураргоҳлар очилади — кўчалар рўйхати

Ўнта марказий кўчада 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади, шундан 5 фоизга яқини ногиронлар учун мўлжалланган.

413views0replies
0

toshkentmintrans.uz

Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл инфратузилмаси бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилда пойтахтинг 10 та марказий кўчасида 2251 та автомобиль учун пуллик тўхташ жойлари ва 57 та паркоматлар ўрнатилади.
Шунингдек, иккита парконма шинаси ва иккита эвакуатор ишлайди.
"Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қуйидаги кўчаларда давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган.
Глинка кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 202 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 20 та;
Братислава кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 84 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 2 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 8 та;
Миробод кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 385 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 35 та;
Авлиё ота кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 150 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 15 та;
Тарас Шевченко кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та;
Саид Барака кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та;
Моштабиб кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 165 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 16 та;
Фидокор кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 120 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 12 та;
Содиқ Азимов кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 324 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 32 та;
Якуб Колас кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 180 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 18 та.
Қайд этилишича, имконияти чекланган шахслар учун йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланишда ушбу кўчалардаги автомобиль тўхташ жойларидан келиб чиққан ҳолда 5 фоизи айнан имконияти чекланган шахслар учун ажратилади ва уларнинг жойларидан бошқа фойдаланувчилар фойдаланиши тақиқланади. Ушбу лойиҳа асосан имконияти чекланган шахслар учун йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланиш бепул этиб белгилаш режалаштирилган.
413views0replies
0

Комментарии