Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда бир гуруҳ фуқаролар ўртасида муштлашув содир бўлди

Бир киши оғир тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

141views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқлардаги фуқаролар ўртасида муштлашув бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум бўлишича, 2022 йил 11 ноябрь куни соат тахминан 20-30ларда Чироқчи тумани “Янги Дам” МФЙда фуқаролар Х.С. ва Ў.П.лар ўртасида ўзаро тортишув юзага келганда, уларни ажратишга борган фуқаро Б.Ж.ни фуқаро Ў.П. ўткир тиғли жисм билан ҳеч бир сабабсиз чап биқин соҳасига бир маротаба уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е,л” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.П. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг ажримига асосан айбланувчи Ў.П.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда Чироқчи туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
141views0replies
0

Комментарии