Поиск
RUUZ

Общество

Суриядаги террорчилик ташкилоти сафига қўшилган икки ўзбекистонлик ушланди

“Тавхид ва жиҳод катибаси” ташкилотига қўшилган Тошкент шаҳрида туғилган 2 нафар фуқаро хориждан Ўзбекистонга олиб келинди.

95views0replies
0

Видеодан кадр

Ўзбекистонга қарши қаратилган ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган – 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган 2 нафар фуқаро хориждан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди. 
Қайд этилишича, мазкур фуқаролар хорижий давлатларда мавсумий ишлаши давомида Интернет орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари билан доимий алоқада бўлиб келган ва уларнинг таъсирида 2021 йилнинг август ойида Сурия Араб Республикаси ҳудудига ўтиб, “Тавхид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар тайёргарликдан ўтган.
Чет эл ҳуқуқ-тартибот идоралари билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар давомида ушбу шахслар хорижий давлатларнинг бирида қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
95views0replies
0

Комментарии