• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 19 ноября 2022

Фарғонада аёллар кийимини кийган эркак самосуд қилинди - видео

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.

1220
0
Видеодан кадр

Аёл киши кийимидаги шахсни бир нечта фуқаролар самосуд қилинаётганлиги акс этган видеохабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Аниқланишича,  жорий йилнинг 14 ноябрь куни соат 03:00 атрофида фуқаро У.Ю. аёллар кийимини кийиб олган ҳолда йўловчи автомашинада Бувайда туманидан қайтаётиб, Бағдод туманининг Бордон МФЙ чорраҳасида тушиб қолган. Катта йўл бўйида турган вақтида шу қишлоқда яшовчи фуқаролар унинг эркак киши эканлигини сезиб қолиб, видеотасвирга олишган.

У.Ю. бу ердан қочиб, шу атрофдаги фуқаро Т.Э.га тегишли уйнинг том қисмига чиқиб яширинган. Уй эгаси номаълум шахсни ўғирликка тушганликда  гумон қилиб ушлаб, бу ҳақида ИИБга мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.Ю.га нисбатан Бағдод туман ИИБ томонидан МжТКнинг 183-моддаси билан, У.Ю.ни видеотасвирга олиб, интернетда тарқатиб юборган фуқаро М.Х.га ушбу кодекснинг 46-моддаси прим 1-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1220
0