Поиск
RUUZ

Спорт

ЖЧ-2022 Қатар: ўйинлар жадвали, ўзбекистонликлар мундиални қаерда томоша қилса бўлади?

Барча футбол мухлислари орзиқиб кутаётган 4 йилда 1 маротаба ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланишига саноқли кунлар қолди. Ўйинлар тақвими ва трансляциялар ҳақида қисқача таништириб ўтамиз.

2560views0replies
0

The Drum

Хабарингиз бор футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионатига Қатар давлати мезбонлик қилади. Мундиалнинг "А" гуруҳидан ўрин олган Қатар ва Эквадор жамоалари ўртасидаги учрашув жаҳон чемпионатини очиб беради.
Мундиал Қатарда ўтказилаётганлиги сабабли Қатар миллий терма жамоаси мусобақада расман мезбон сифатида иштирок этмоқда. Мусобақа регламентига кўра мундиалга мезбонлик қиладиган давлат миллий терма жамоаси саралаш баҳсларидан озод қилинган ва тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида иштирок этади.
Ушбу жаҳон чемпионатида қайси терма жамоалар иштирок этмоқда? Қуйида улар ўрин олган гуруҳлар билан таништириб ўтамиз.
Кўриб турганингиздек саралаш баҳсларидан ўтиб жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан жой олган 32 та терма жамоа 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда дунёнинг энг кучли терма жамоаси номига сазовор бўлиш учун баҳс олиб боришади.
Хўш, ушбу учрашувларни Ўзбекистон ҳудудида қайси телеканаллар орқали томоша қилиш мумкин?
Мундиалнинг 56 та учрашувлари "Спорт" ТВ телеканалида намойиш этилса, 3-турдан ўрин олган параллел учрашувлар "Маҳалла" телеканали орқали намойиш этилади.
Гуруҳлардан ўрин олган терма жамоалар иштирокида ўйинлар куни ва вақти қуйидагича кўриниш олган.
20 ноябрь якшанба мусобақа очилиш маросими
"А" гуруҳи: Қатар — Эквадор 21:00
21 ноябрь душанба 
"В" гуруҳи Англия — Эрон 18:00"А" гуруҳи Сенегал — Голландия 21:00
22 ноябрь сешанба
"С" гуруҳи Аргентина — Саудия Арабистони 15:00
"В" гуруҳи АҚШ — Уэьлс 00:00
"D" гуруҳи Дания — Тунис 18:00
"С" гуруҳи Мексика — Польша 21:00
23 ноябрь чоршанба
"F" гуруҳи Марокаш — Хорватия 15:00"
"E" гуруҳи Германия — Япония 18:00
"Е" гуруҳи Испания — Коста Рика 21:00
"D" гуруҳи Франция — Австралия 00:00
24 ноябрь пайшанба
"G" гуруҳи Швейцария — Камерун 15:00
"H" гуруҳи Уругвай — Жанубий Корея 18:00
"H" гуруҳи Португалия — Гана 21:00
"F" гуруҳи Белгия — Канада 00:00
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги барча учрашувлар Тошкент вақти билан "Спорт" телеканалида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
2560views0replies
0

Комментарии