Поиск
RUUZ

Общество

Қарши аэропортида йўловчиларга юклари юк машинасидан тарқатилди

Uzbekistan Airports бунинг сабабини маълум қилди.

132views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қарши аэропортi ходимлари томонидан йўловчилар багажларини юк машинасининг орқа қисмидан туриб перронда (аэропорт ички ҳудуди) тарқатилаётгани акс этган видео тарқалди. Uzbekistan Airports ҳолатга изоҳ берди. 
Маълум қилинишича, айни пайтда Қарши аэропортида учиб кетиш ва учиб келиш залларини кенгайтириш, халқаро ва маҳаллий авиақатновлар терминалларини алоҳида фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида реконструксия ишлари олиб борилмоқда.
“Шу сабабли, терминалда қурилиш ишлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин. Ҳозирда аэропорт, бошқарув компанияси билан биргаликда бундай ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда ва юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўрайди”, - дейилади хабарда.
132views0replies
0

Комментарии