Поиск
RUUZ

Реклама

Дунё бўйлаб йил давомида кутилган чегирмалар ва Ўзбекистондан буюртма бериш имконияти мавжуд бўлган 7 та хорижий дўкон

Ноябрь – йиллик глобал чегирмалар ойи. Бутун дунёдаги брендлар махсус акциялар ва катта чегирмаларни бошлайди.

520views0replies
0

Рўйхатда Тошкентга етказиб бериш имконияти мавжуд бўлган ва ноябр ойида катта чегирмалар қилаётган хорижий интернет-дўконлар тақдим этилган. Ва уларнинг барчасидан Payme Visa виртуал картаси ёрдамида харид қилиш мумкин. Payme дан Payme Visa нима ва уни қандай очиш мумкинлиги ҳақида ҳаволада танишиб чиқиш мумкин.
Aliexpress
Ушбу маркетплейс ҳақида эшитмаган одамни топиш қийин. Бу Хитой, Россия, Европа, Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатлар ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини таклиф қилувчи глобал онлайн-савдо платформаларидан биридир. Бу ерда кийим-кечак, маиший техника, озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, уй, офис, гўзаллик ва саломатлик учун маҳсулотлар, мотоцикллар, болалар маҳсулотлари ва бошқа кўплаб нарсаларни топиш мумкин.
Глобал чегирмалар 11 ноябрда бошланди ва 29 ноябрда тугайди. Сотувчилар 90% гача чегирмаларни таклиф қилишади.
Маслаҳат: виждонсиз сотувчига учраб қолмаслик учун унинг рейтингига эътибор бериш керак - у 1000 дан паст бўлмаслиги лозим. Харидорларнинг, айниқса фотосуратлар билан шарҳлари ҳам муҳим аҳамиятга эга - айнан улар сизга маҳсулот қандай шаклда етиб келишини ва умуман у келиш келмаслигини билишда ёрдам беради.
ASOS
Дунёга машҳур онлайн-замонавий кийим-кечак дўкони бўлмиш ASOS 900 дан ортиқ халқаро брендларнинг маҳсулотларини таклиф этади. Сайт ёки иловада аёллар ва эркаклар кийимлари, косметика маҳсулотлари, аксессуарлар ва пойафзалларга буюртма беришингиз мумкин. Шунингдек, бу ерда мавсумий ва байрам муносабати билан чегирмалар бўлими мавжуд.
Глобал чегирмалар 25 ноябрда бошланади ва 29 ноябрда тугайди.
Маслаҳат: ASOS да ўзининг етказиб бериш хизмати мавжуд, аммо улар жуда юқори қийматда. Интернет-дўкондан дўстлар ёки қариндошлар билан биргаликда кийимлар харид қилиш фойдалироқ. Ёки интернет-дўконлардан харид қилиш ва етказиб бериш хизматидан фойдаланиш мумкин.
iHerb
Соғлом турмуш тарзи учун маҳсулотлар билан энг йирик онлайн-дўконлардан бири. Бу ерда катталар ва болалар учун витаминлар, органик парвариш ва декоратив косметика воситалари, табиий озиқ-овқат қўшимчалари, спорт овқатланиши ва фитнес учун маҳсулотлар, экологик маиший кимё ва уй ҳайвонлари учун махсус витамин ва минералларни харид қилиш мумкин. iHerb маҳсулотлари ассортименти турли халқаро ишлаб чиқарувчиларидан 40 мингга яқин маҳсулотларни ўз ичига олади.
iHerb ҳар ҳафта турли маҳсулотларга чегирмалар қилишига қарамай, мега чегирмалар даврида сиз маҳсулотларни 70% гача чегирма билан харид қилишингиз мумкин. Ноябрь ойи супер чегирмалари бошланиши 21 ноябрга тўғри келади.
Маслаҳат: тармоқда натижасида сумма сезиларли даражада камаядиган кўплаб амалдаги промокодларни топиш мумкин. Буюртмага фақат битта промокодни қўллаш мумкинлигига қарамай, улардан бир нечтасини киритган маъқул - iHerb тизими автоматик равишда фойда кўпроқ бўладиган кодни танлаб олади.
RoseShop
Бу Корея косметика ва терини парвариш қилиш маҳсулотларининг катта ассортиментига эга онлайн-дўкон. Сайтда гўзаллик ва саломатлик учун маҳсулотлар, жумладан юз кремлари ва ниқоблари, зардоблар ва тозалаш воситалари, пардоз учун косметик линиялар, тана ва соч парвариши учун маҳсулотлар, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун витаминлар ва пробиотикларга буюртма бериш мумкин.
RoseShop бутун йил давомида ўзининг ёқимли нархлари билан барчага машҳур. Ноябрь ойида брендлар учун 81% гача чегирмалар бошланиб улгурган.
Маслаҳат: сайтда тўпламга (масалан, мато ниқоблар ёки патчларга) буюртма бериш, маҳсулотни доналаб олгандан кўра фойдалироқ бўлади - нархлар Тошкентдагига ўхшаш.
Shein
Shein - бу аёллар, эркаклар ва болалар учун урфдаги ва замонавий кийимларни энг яхши ва ҳамёнбоп нархларда таклиф қилувчи машҳур онлайн-дўкон. Кийим-кечакдан ташқари, Shein да уй безаклари ва ошхона буюмлари, сақлаш ва ташкиллаштириш буюмлари, чойшаб тўпламлари, заргарлик буюмлари, гўзаллик маҳсулотлари ва электроника буюмларини топиш мумкин.
Shein да ноябрдаги арзонлаштирилган сотув эртароқ бошланади, яъни бошланиб бўлган ва 29 ноябрда тугайди. Дўкон шундоқ ҳам жозибадор нархларга 80% гача чегирмалар тақдим этади.
Маслаҳат: дўкон $129 (тахминан 1 430 000 сўм) дан ортиқ харидлар учун бепул етказиб бериш хизматини ваъда қилади. Шунинг учун саватни дўстлар, ҳамкасблар ва қариндошлар билан бирга йиғиш фойдалироқдир.
Sports Direct
Бу эркаклар, аёллар ва болалар спорт кийимлари ва спорт анжомлари сотиладиган онлайн-дўкондир. Сайтда турли брендлардан турли тоифадаги 7000 га яқин маҳсулотлар мавжуд. Масалан, Sports Direct да ҳақиқий футбол бутсалари, баскетболчилар пойафзали, югурувчилар учун кроссовкалар, сув ўтказмайдиган спорт кийимлари ва спорт аксессуарларини харид қилишингиз мумкин. Онлайн-дўконда Adidas, Reebok, Nike, Puma, Skechers ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг товарларини сотиб олиш имкониятига эга бўласиз.
Бу ерда глобал арзонлаштирилган савдо атига икки кун - 25 ва 28 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. 80% гача чегирмалар бўлиши кутилмоқда.
Zara
Бу фешн-саноатида халқаро муваффақиятга эга бўлган испан брендидир. Zara 3000 дан ортиқ дўконлар ва бутун дунё бўйлаб етказиб бериш хизмати билан онлайн-бутикларни ўз ичига олади. Сайтда ёки иловада аёллар ва эркаклар кийимлари, пойафзал, аксессуарлар ва парфюмерия маҳсулотларини танлаш мумкин. Дизайнлар ёшларбоп, спорт дизайнидан классикгача, ҳашамдордан амалдаги ва ўта замонавийгача шаклада хилма-хилдир.
Дўконда кенг кўламли чегирмалар атига икки кун – 25 ва 28 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Бренд маҳсулотларнинг 90% гача фойда билан харидини ваъда қилади.
Маслаҳат: ўлчамда адашмаслик учун танланган моделнинг ўлчов қаторидан кейин жойлашган сайтдаги махсус қўлланмадан фойдаланиш мумкин. Функтсия кийим-кечакнинг сантиметр бирлигида қайси айланаларга мўлжалланганлигини кўрсатади.
Афсуски, дунёдаги барча йирик дўконларда ҳам (масалан, Amazon) Ўзбекистонга ўзининг етказиб бериш хизмати мавжуд эмас. Бироқ, улар катта чегирмаларга эга бўлган жуда кўп ажойиб маҳсулотларга эга. Бундай ҳолда керакли товарларни сотиб оладиган ва эшигингизгача етказиб берадиган транспорт компанияси хизматларидан фойдаланиш мумкин. Масалан, Payme финтех компаниясининг ҳамкори Globbing АҚШдан харид қилишда ёрдам беради.
Payme иловасини юклаб олиш.
Реклама ҳуқуқлари асосида
520views0replies
0

Комментарии