Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада тез ёрдам ходими шифокорлар кунида калтакланди

Отаси вафот этганидан ғазабланган ота ва ўғил шифокорни калтаклашган.

162views0replies
0

Daryo.uz

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 04:00 ларда Риштон тумани "Оқтомир" МФЙда яшовчи фуқаро Т.Т. туман тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилиб, отаси 1942 йилда туғилган Т.Ғ. нинг соғлиги ёмонлашганлигини маълум қилган. 
Тез ёрдам ходимлари Т.Т. нинг яшаш хонадонига бориб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, унинг қон босими кўтарилганлиги сабабли туман марказий шифохонасига олиб кетаётган вақтларида бемор Т.Ғ. вафот этган.
Отасининг вафот этганлигидан ғазабланган Т.Т. ва унинг ўғли Ғ.Х.лар тез ёрдам ходими Б.З. ни уриб, унга тан жароҳати етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
162views0replies
0

Комментарии