Поиск
RUUZ

Происшествия

Қирғизистонда Ўзбекистоннинг 1 млн донадан кўп қалбаки акциз маркалари фош қилинди

Аниқланишича, наманганлик шахс томонидан акциз маркалар буюртма қилинган. Хитойда тайёрланган сохта маркалар Қирғизистон орқали Ўзбекистонга олиб келиниши керак бўлган.

59views0replies
0

Божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қирғизистон божхона хизматидан олинган тезкор маълумотга асосан “Хитой-Туркия- Қирғизистон” йўналишида ҳаво йўллари орқали Бишкек шаҳрига олиб келинган халқаро куръерлик жўнатмасида Ўзбекистоннинг 1 млн 8 минг дона қалбаки акциз маркалари борлиги аниқланади. 
Дастлаб Бишкек шаҳрида акциз маркаларни Ўзбекистонга олиб кетиш мақсадида қабул қилиб олган қўшни давлат фуқароси божхона хизмати тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди. Унинг кўрсатмасига биноан қалбаки акциз маркаларни Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи шахсга етказиши лозим эди.
Шундан сўнг тезкор тадбир Андижон шаҳри Боғишамол даҳасида давом эттирилиб, қалбаки акциз маркаларни қабул қилиб олаётган Ўзбекистон фуқароси ҳам қўлга олинди.
Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қалбаки акциз маркалари Наманган шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси буюртмаси бўйича тайёрланган ва Қирғизистонга келтирилган. Бунинг учун ушбу шахс томонидан акциз маркаси намунасини қалбакилаштириш бўйича Андижонда истиқомат қилаётган хорижий шахс орқали муқаддам Хитойга буюртма берган.
Хитойда тайёрланган сохта маркалар Туркия орқали дастлаб Қирғизистонга, сўнгра Ўзбекистонга олиб кирилиши кўзланган эди.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида давлат бюджетига 9 млрд 801 млн сўмдан зиёд зарар етказилишининг олди олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
59views0replies
0

Комментарии