Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати -2 даражагача тушиб, қор ёғиши мумкин

Синоптиклар Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

276views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида атмосфера фронти ўтишида ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида эса бироз ёмғир ёғиши мумкин. 
15 ноябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келишида Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, Устюртда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
16 ноябрда совуқ ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати +5...+7 даражагача пасаяди.
17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, лекин совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси -2...0 даражагача пасаяди, кундузи қуёш ҳисобига +8…+10 даражагача исийди.
18 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 14-15-ноябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг кучайиши 25-28 м/с га етиши мумкин.
14-18 ноябрь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 15-16 ноябрда Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин, бунинг ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
276views0replies
0

Комментарии