15 ёшли ўсмирнинг ўлимидан сўнг Қўқон ИИБнинг икки ходими ишдан бўшатилди, деб хабар берди Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати.
Аввалроқ, Фарғонадаги ИИБда 15 ёшли бола ҳибсхонада икки тарбияланувчи томонидан калтакланиши натижасида вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, воқеа содир бўлган кунда навбатчилик қилган 2 нафар ИИО ходими тарбияланувчиларни назоратсиз қолдириб, жанжални олдини олмаганлиги учун, ИИО сафидан бўшатилиб, ходимларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун вилоят прокуратурасига тақдим қилинган.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан расмий текширув ўтказилмоқда.