Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда ўқитувчи 17 ёшли ўқувчи қизга тегажоғлик қилиб, унинг видеосини интернетда тарқатди

25 ёшли мактаб ўқитувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

1413views0replies
-1

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси вояга eтмаган қизни зўрлаб, уятсиз видеоларини интернетга тарқатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ Матубот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, Бойсун тумани Дубай маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган, тумандаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи С.Н. шу маҳаллада яшовчи 17 ёшли Т.Ф. билан тунги соат 22:00 ларда маҳалла ҳудудидаги боғда учрашган. 
Шу пайт у вояга етмаган Т.Ф.га нисбатан уятсиз, бузуқ, ғайри-ижтимоий ҳаракатлар қилиб, ушбу ҳолатни ўзига тегишли уяли телефонига видеотасвирга олиб, уни орадан 3 кун ўтиб, маҳалла фуқароларининг “Дубай” номли Telegram-гуруҳига тарқатган.
Судга оид тиббий-экспертиза текшируви бўйича, Т.Ф.га нисбатан зўрлик ишлатиб, номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш аломатлари аниқланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Н.га нисбатан ЖК.нинг 140-моддаси 2-қисми (Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилиш)да назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1413views0replies
-1

Комментарии