Поиск
RUUZ

Общество

ОТМларда тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди

Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ва ўқишини кўчираётган талабаларни ОТМларга қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам айтилди.

311views0replies
0

UzNews.uz

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун белгиланган контракт тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
"Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, хорижий (филиаллар) ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишини кўчираётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь (шу куни ҳам) этиб белгиланди", — дейилади хабарда.
311views0replies
0

Комментарии