Поиск
RUUZ

Общество

Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ўзбекистонлик талабаларна ҳам ўқишини кўчиришга рухсат берилди

Аввалроқ, бир гуруҳ талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиқишганди.

57views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Қрим федерал университети тиббиёт академиясининг ўзбек талабалари ижтимоий тармоқлар орқали Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ҳозирда Қрим ҳудуди уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис уларнинг ҳам ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчиришда амалий ёрдам сўрашганди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, давлат раҳбарининг топшириқларига асосан, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кабул килиш жараёнларини мувофиклаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳам ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.
57views0replies
0

Комментарии