Поиск
RUUZ

Криминал

Жиззахда ҳоким ёрдамчиси $2000 пора олган вақтида ДХХ томонидан ушланди

У қурилиши битказилмаган иссиқхоналар учун жами 330 млн сўм миқдордаги пулларни тадбиркор бошқарувидаги МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб беришни ваъда қилган.

176views0replies
0

Видеодан кадр

Жиззах вилоятида давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шароф Рашидов тумани, “Оқтош ота” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган шахс пора билан ушланди.
Аниқланишича, ҳоким ёрдамчиси ўзининг хизмат мавқейидан фойдаланиб, ҳудуддаги тадбиркорларнинг ишончига кириб, фуқароларга қурилаётган 10 та иссиқхонанинг қурилиши битказилмаганини била туриб, мазкур иссиқхоналар учун жами 330 миллион сўм миқдордаги пулларни тадбиркор бошқарувидаги масъулияти чекланган жамият ҳисоб рақамига ўтказилиши учун ёрдам беришини айтган.
Бунинг учун туман ҳокими биринчи ўринбосарининг розилиги кераклигини, унга 1000 АҚШ доллари, ўзига яна 1000 АҚШ доллари миқдорида пулларни берган тақдирда масалани ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан талаб қилган пулларни жорий йилнинг 17 октябрь куни ўзига тегишли автомашина салонида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
176views0replies
0

Комментарии