Поиск
RUUZ

Политика

ТИВ вазири Владимир Норов Жазоир ХДРнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчисини қабул қилди

Томонлар Ўзбекистондаги бир қатор соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда Жазоир компанияларининг иштироки тўғрисида мулоқот қилишди.

70views0replies
0

Ўзбекистон ТИВ

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Жазоир Халқ демократик Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Бумедиан Геннадни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
"Элчининг ишонч ёрлиғи нусхаларини қабул қилар экан, Вазир уни лавозимга тайинлангани билан табриклади ва дипломатик миссияни амалга оширишда муваффақиятлар тилади", — дейилади хабарда.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Жазоир сиёсий мулоқотини жадаллаштириш, шу жумладан ўзаро ташрифларни ташкил этиш, маслаҳатлашувлар ўтказиш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий соҳада мавжуд салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича биргаликда чора-тадбирлар кўриш тўғрисида келишувга эришилди. Жумладан, Ўзбекистонда автомобиль ва нефт-газ саноати, AКТ, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда Жазоир компанияларининг иштироки тўғрисида фикр алмашилди.
Икки мамлакат савдо-саноат палаталари ва бизнес субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ўзаро аснода савдо уйларини очиш масаласини кўриб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.
Жазоирдан Ўзбекистонга, хусусан, дунёга машҳур тарихий Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига сайёҳлик оқимини ошириш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Музокараларда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг қатор масалалари ҳам муҳокама қилинди.
70views0replies
0

Комментарии