• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 ноября 2022

Тошкентда хотинини мунтазам калтаклаган эр уй қамоғига олинди

Аввалроқ, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Аммо, орадан бироз вақт ўтиб эр уй қамоғига олинган.

444
0
ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, Тошкентнинг Яккасарой туманида аёл эри томонидан мунтазам равишда калтаклаб келинаётгани сабаб эрга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди ҳамда у қамоққа олинганди. 

Ижтимоий тармоқда мазкур эркак Д.Д. қўйиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди. 

Маълум қилинишича, жиноят ишини тергов қилиш жараёнида Д.Д.нинг адвокати томонидан илтимоснома киритилиб, унда Д.Д.нинг қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди, қари ота-онаси борлигини ва оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб қамоққа олиш эҳтиёт чорасини енгилроқ эҳтиёт чорасига ўзгартиришни сўраган.

Шундан сўнг, Д.Д.га нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Томонларнинг билдирган барча важлари тўлиқ текширилиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

444
0