Поиск
RUUZ

Криминал

Сурияда террористик жанговар ҳаракатларда қатнашган ўзбекистонлик чет элда ушланди

Ушбу фуқаро ДХХ томонидан Ўзбекистонга олиб келинди.

340views0replies
0

ДХХ

Аниқланишича, 1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган Х.М. хорижда мавсумий ишлаган даврида ижтимоий тармоқ орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан доимий алоқада бўлган.
Уларнинг таъсирида Х.М. 2019 йилда Сурияга бориб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар ҳаракатларда қатнашган.
"Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирларда Х.М. хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди", — дейилади хабарда.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
340views0replies
0

Комментарии