Поиск
RUUZ

Реклама

Imzo компанияси қурилиш соҳасидаги уста ва мутахассислар билан фойдали ҳамкорлик ҳақида эълон қилди

Тошкентда Imzo компаниясининг янги маҳсулотлари тақдимоти ўтказилди. Тақдимот давомида Engelberg 8000, Tiara Twinmax, Termo 98 каби замонавий маҳсулотлар тақдим этилди.

212views0replies
0

Эшик дераза саноатида технологик тараққиётни тарғиб этишни ўзининг мақсади деб билган Imzo компанияси Ўзбекистон аҳолисини янада сифатли маҳсулот билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.
4 ноябрь куни куни Тошкент шаҳрида Akfa Group компанияларининг тармоғи бўлган Imzo компаниясининг янги маҳсулотлар тақдимоти ўтказилди.
Компания лойиҳа ва маҳсулотларини россиялик ҳамкорлар, тадбиркорлар, ОАВ вакиллари ва меҳмонлар иштирокида намойиш қилди. Мазкур тақдимотни ўтказишдан мақсад тадбиркорлар ва мижозлар билан мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва компания фаолияти билан яқиндан таништиришдан иборат.
Тақдимот давомида россиялик мутахассис ва спикерлар аҳоли нега Imzo маҳсулотларини харид қилишини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, ҳозирда кўпчилик 3-4 йил ишлатса бўладиган арзон ва сифатсиз маҳсулотдан кўра, нархи бироз қиммат бўлса ҳам яхши ва замонавий маҳсулотни афзал кўради. Бундан ташқари, сотиб олинган маҳсулот учун компания томонидан 5 йиллик кафолат берилиб, бепул сервис кўрсатилади.
Таъкидлаш жоиз, куз-қиш мавсумлари бошланганлиги боис мустаҳкамлаш ва совуқ ҳаво ўтказмайдиган эшик ва деразаларга талаб ортади. Айниқса, эшик ва дераза ишлаб чиқаришда материалнинг сифати муҳим роль ўйнайди. Imzo фабрикасидаги маҳсулотлар эса айнан Ўзбекистон иқлимига мослаштирилган юқори сифатли материаллардан ишлаб чиқарилади.
Умуман олганда, мазкур шоурумга ташриф буюрган меҳмонлар ўзларини қизиқтирган маҳсулот ва унинг сифати бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлишди ва тадбир сўнггида компания томонидан совғалар тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур компания 2000 йилдан бошлаб фаолият олиб бормоқда. Imzo мазкур соҳада етакчи бўлган дунёнинг бир қатор компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бу эса Европа стандартларига жавоб берадиган сифатли ва замонавий маҳсулот ишлаб чиқаришга хизмат қилади. Бугунги кунда келиб, Марказий Осиёдаги энг йирик автоматлаштирилган ишлаб чиқариш тизими айнан ушбу компанияга тегишли бўлиб, маҳсулотлар хилма-хиллиги ва сифати ҳам кундан кунга ошиб бормоқда.
Сайт: imzo.uz
Кол-марказ: +998 71 207 77 77
Реклама ҳуқуқлари асосида
212views0replies
0

Комментарии