Поиск
RUUZ

Общество

Тахиатош тумани ҳокими фирибгарлик билан айбланиб, қамоққа олинди

У фермер хўжалиги раҳбаридан 100 млн сўм пул олганликда гумонланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

163views0replies
-1

joqargikenes.uz

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан фирибгарлик йўли билан 100 млн сўм пул олгани ҳолати бўйича ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 25,211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Шунингдек, ижтимоий тармоқда собиқ ҳокимнинг турмуш ўртоғи қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Прокуратуранинг қайд этишича, жиноят иши доирасида собиқ туман ҳокими Маткаримовнинг турмуш ўртоғи айбланмаган ва қамоққа олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Маткаримов 2020 йилда туманга ҳоким этиб тайинланганди.
163views0replies
-1

Комментарии