Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарё вилояти ҳокими дзюдо бўйича жаҳон чемпионига от совға қилди

Тўра Боболов дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоевга қорабайир зотли от совға қилди.

75views0replies
0

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов дзюдо бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 82 та давлат спортчилари ўртасида ўзининг жаҳон чемпиони бўлган Музаффарбек Тўрабоевга қорабайир зотли от совға қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, Бойсун туманида дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтган.
Тадбирда ҳоким Тўра Боболов унга қорабайир зотли от ҳамда қимматбаҳо совғалар берди.
Шунингдек, вилоят раҳбари чемпионнинг уйида бўлиб, Музаффарбекнинг отаси, жаҳон чемпиони Тоштемир Муҳаммадиев ҳамда унинг онасига уч чемпион фарзандни тарбиялагани учун миннатдорчилик билдирди, эсдалик совғаларини топширди.
Вилоят раҳбари ўз табриги якунида Музаффарбек Тўрабоевга 2024 йил Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритиб, олимпиада ўйинлари чемпиони бўлишида омад тилади.
75views0replies
0

Комментарии