Поиск
RUUZ

Общество

15 ёшга тўлмаганларга ҳам қонуний ишлашга рухсат берилди

Янги таҳрирдаги "Меҳнат кодекси”га мувофиқ 15 ёшга тўлмаган шахслар билан ҳам қонуний меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилиши белгиланди.

64views0replies
0

ЎзА

Янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси”га мувофиқ, ўн беш ёшга тўлмаган шахслар билан ҳам қонуний меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилиши белгиланди. Бу мазкур кодекснинг 118- моддасида ўз ифодасини топган.
Унга кўра, ўқувчилар уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши мумкин бўлади.
Жумладан, маданий-томоша ташкилотларида, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ишлаш бўйича меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилади.
Бундай ҳолда ходимнинг номидан меҳнат шартномасини унинг ота-онаси (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) имзолайди. Васийлик ва ҳомийлик органининг рухсатномасида ҳар кунлик ишнинг энг кўп йўл қўйиладиган давомийлиги ҳамда иш бажарилиши мумкин бўлган бошқа шартлар кўрсатилади.
15 ёшга тўлган шахслар қабул қилиниши мумкин бўлган ишлар, касблар, лавозимлар рўйхатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий- меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
64views0replies
0

Комментарии