Поиск
RUUZ

Погода

6-8 ноябрь кунлари қатор вилоятларда сел-сув тошқини содир бўлиш хавфи эълон қилинди

Синоптиклар республикада кутилаётган кучли ёғингарчиликлар туфайли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

59views0replies
0

Самарқанд ФВБ

Жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари республикада кутилаётган кучли ёғингарчиликлар туфайли мамлакатнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Олмалиқ шаҳарида;
Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Ўзгидромет бош директори Ш. Ҳабибуллаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида хабар берди. 
59views0replies
0

Комментарии