Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, кеча, 3 ноябрь куни соат 17:36 да Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 35/6 кВ кучланишли “Чилонзор” подстанциясининг 16 МВА қувватли трансформаторида авариявий ўчиш юзага келган.
Оқибатда подстанциясининг 2-трансформаторидаги юкламани меъёрида ушлаш учун Чилонзор туманининг 1,2,4 ва 5-мавзеларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Қайд этилишича, вазият Энергетика вазирлиги ходимлари, “Ўзэнергоинспекция” ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарлари томонидан вазият назоратга олинди.
Авария юзага келишига йўл қўйган Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси бўлим бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси бошлиғига қатъий огоҳлантириш берилди.
Ҳозирда мутахассислар томонидан трансформаторни созлаш ишлари давом этмоқда.