Поиск
RUUZ

Общество

Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларида оқава сувларни тозалаш муаммоси ҳал этилади

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида замонавий тозалаш иншооти қурилади.

74views0replies
0

ЎзА

“Ўзсувтаъминот” АЖ ва БААнинг “Abu Dhabi Sewerage Services” (ADSSC) компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳамкорлик давомида “Тошкент шаҳрининг оқова сув тизимини яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудида кунлик қуввати 1 миллион метр кубдан зиёд бўлган замонавий оқова сув тозалаш иншооти қурилади. Бу 3-оқова сув насос станцияси, “Бектемир” ва “Бинокор” оқова сув тозалаш иншоотларига келаётган оқова сувларни ўзи оқар тарзда иншоотга қабул қилиш имкониятини беради. Натижада бир кеча кундузда 55,4 кВт электр энергияси тежалишига эришилади. 
"Янги оқова сув иншоотининг биринчи босқичи якунланганидан сўнг, Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги 400 мингдан ортиқ аҳоли, корхона ва ташкилотлар марказлашган оқова сув хизмати билан қамраб олинади", - дейилади хабарда.
74views0replies
0

Комментарии