Поиск
RUUZ

Общество

Энди давлат байрамлари расмий дам олиш кунига тўғри келса, қўшимча дам олиш берилади

Бу бўйича тегишли қонун қабул қилинди.

142views0replies
0

UzNews.uz

Эндиликда дам олиш куни давлат байрамларига тўғри келса, қўшимча яна дам олиш куни берилади. Бу президент томонидан 2022 йил 28 октябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунда белгиланди.
Қайд этилишича, дам олиш кунини давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига тўғри келган тақдирда кўчириш қоидаси киритилди.
Шунингдек, меҳнат таътилининг минимал давомийлиги календарь кунларда (15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланди.
Маълумот учун, мазкур қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб 6 ой ўтгач кучга киради.
142views0replies
0

Комментарии