Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Андижон тумани “Қурама” МФЙ ҳудудида “I.P.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар МЧЖга қарашли чорва фермаси ва ишлаб чиқариш биносида қонунга зид равишда, ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига 845 дона Bitmain майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатишан.
Улар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 40,4 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.