Поиск
RUUZ

Общество

Солиқ қўмитаси бир қатор электрон тўлов тизимлари ишламай қолганига муносабат билдирди

Бундан аввал бир нечта электрон тўлов тизимлари мобиль иловалари орқали тўлов қилиш вақтинча чеклангани ва бу Солиқ қўмитасининг янги схемаси билан боғлиқлиги айтилганди.

145views1replies
0

president.uz

Аввалроқ, бир нечта электрон тўлов ташкилотларининг Давлат солиқ қўмитаси билан интеграцияси туфайли уларнинг хизматларида узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабар берилганди. Давлат солиқ қўмитаси хабарга муносабат билдирди. 
Қайд этилишича, тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн-НКМга мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига 2022 йил март ойидан интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилган. 
Ушбу мақсадда тўлов ташкилотлари билан тизимли ишлар амалга оширилиб, жорий йилнинг март ойидан шу кунга қадар 12 маротаба учрашув ташкиллаштирилган.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов тизими орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби белгиланган. Хусусан, мавжуд 48 та электрон тўлов ташкилотидан 25 таси фискал маълумотлар операторига интеграцияни тўлиқ якунлаган.
Айтиш жоизки, ҳозирги кунда харидлар учун тўловларни аксарият ҳолларда P2P (картадан картага ўтказиш) қилиш кузатилмоқда.
“Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан харид чеклари сони 185 фоизга харид суммаси эса 176 фоизга ошди. Бу рақамларни яширин иқтисодиётни соядан чиқариш натижалари деб қайд этиш мумкин”, - дейилади муносабатда.
145views1replies
0

Комментарии