Поиск
RUUZ

Криминал

Иккита туманда қарийб 1,5 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари сотиш билан шуғулланган шахслар ушланди

Ушбу шахслар истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини муомалага киритиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

102views0replies
0

Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Т. яширин цех ташкил қилиб, санитария қоидаларига зид равишда турли хилдаги гўшт маҳсулотлари тайёрлаб, сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди. 
Унга кўра, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган жами 1 271,5 кг гўшт маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби яна бир ҳолатда ўтказилган ўрганиш давомида, фуқаро Ф.Ф. “Жондор туман ЭКО бозор” МЧЖ ҳудудида истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 1 100 кг гўшт маҳсулотини муомалага киритиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
102views0replies
0

Комментарии