Поиск
RUUZ

Культура

“Луврдаги кўргазма Ўзбекистон туризми учун катта реклама бўлади” — Шоазим Миноваров

Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваров кўргазманинг аҳамияти ва унга тайёргарлик жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.

145views0replies
0

Шу йил 24 ноябрдан 2023 йил 6 мартгача Париждаги Лувр музейида “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда мамлакат тарихи ва маданиятига оид энг қадимги топилмалар, сара экспонатлар намойиш этилади.
Миноваровнинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи чоғида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи билан кўргазма ташкил қилиш тўғрисида шартнома имзоланган эди. Орадан вақт жуда тез ўтди ва “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси бошланишига оз фурсат қолди. Номидан кўриниб турибдики, у ўзида бутун тарихимиз, энг Қадимги Варахша, Афросиёб деворий суратларидан тортиб, ҳозирга қадар маданият ва санъат соҳасига тегишли осори атиқаларни мужассам этади. Буларнинг орасида алоҳида таъкидлашга лойиқ бўлган диний, маънавий аҳамиятга эга экспонат - “Катта Лангар Қуръони”. Унинг тарихи деярли афсонавий, чунки ҳали атрофлича ўрганиш керак бўлган жиҳатлари етарли. У VIII-X асрга оид, деб тахмин қилиняпти. Ҳатто, Усмон Мусҳафидан олдинроқ ёзилган бўлиши мумкин, деган фаразлар ҳам бор.
Қайд этилишича, кўргазмага умумий ҳисобда 320 дан ортиқ энг яхши экспонатлар олиб борилмоқда.
“Луврнинг ўзига 10 миллиондан кўпроқ одам келади. Кўргазма давомида у ерда ўзимизни кўрсатишимиз бизни янада кўпроқ эътироф этишларига, Ўзбекистонга, унинг маданияти ва тарихига нисбатан қизиқиш ортишига сабаб бўлади. Бу туризмни ривожлантиришда катта реклама вазифасини ўтайди. Одамлар кўргазмалар, ўзаро мулоқот орқали бир-бирини қанчалик яхши таниса, ўртадаги ишонч ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Ишонч эса ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари учун эшикларни очади”, - деди Шоазим Миноваров.
145views0replies
0

Комментарии