• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 октября 2022

ЕХҲТ Ўзбекистон хавфсизлик ходимлари учун криптовалюта ва Dark Web’да қидириш бўйича тренинг ўтказди

Ўқув курслари Ўзбекистонда бўлиб ўтди. Унда Бош прокуратура, ИИВ ва ДХХ ходимлари анонимлик ва шифрлаш, криптовалюталар, Dark Web бўйича ёндашув ва усулларни машқ қилди.

24 октября 2022
297
0
Бош прокуратура академияси

Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари 17-21 октябрь кунлари Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг криптовалюталар ва Darknet тармоғидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни тергов қилиш масалалари бўйича ўқув курсларида қатнашди. Бу ҳақда ЕХҲТ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тренинг дастури кибержиноятчилик соҳасида таълим ва ўқитиш бўйича Европа гуруҳи (ECTEG) томонидан ишлаб чиқилган материалларга асосланган бўлиб, соҳа мутахассислари учун тармоқлараро ҳамкорлик, анонимлик ва рақамлаштириш, Darknet ва Tor тармоғида рақамли далилларни излаш ва олиб қўйиш усуллари соҳасидаги асосий концепциялар ва муҳим тенденцияларга оид бир қатор долзарб масалаларни ўз ичига олади.

Тренинг иштирокчилари амалий машғулотлар давомида криптовалюталарни олиб қўйиш, блокчейн технологиясининг ишлашини таҳлил қилиш ва Darknet тармоғида рақамли изларни қидириш бўйича ёндашув ва усулларни ишлаб чиқдилар.

“Aкадемиямиз Ўзбекистондаги жиноий ҳуқуқ субъектлари учун кибержиноятчиликка қарши таълим бўйича етакчи институт бўлишга интилади”, - дейди Aкадемия раҳбари Евгений Коленко.

24 октября 2022
297
0