Поиск
RUUZ

Реклама

OSON PUBG MOBILE CUP турнирига 65 дан ортиқ жамоалар рўйхатдан ўтди

6-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган чемпионатда 2000 дан ортиқ ўйинчилар иштирок этиши ва уларнинг энг зўрлари катта финалга йўлланма олишлари кутилмоқда.

64views0replies
0

«Авваламбор, Ўзбекистонда бундай турнирлар бўлиб ўтаётгани ва юртимиз ёшларига бир-бирлари билан рақобатлашиш, янги босқичга чиқиш, афсуски, илгари бўлмаган тажриба орттириш имкониятини бераётганидан жуда хурсандман! Энди ёшлар учун ажойиб имкониятлар очилмоқда ва биз Ўзбекистон киберспортини янги босқичга кўтарамиз!», - деди Азиз Ublaze.
Yakudza тахаллуси остида машҳур бўлган стриммер, шунингдек, ушбу форматдаги турнирлар киберспорт келажагида яхши томонга ўзгаришини таъкидлаб, бу бўйича ўз фикрларини билдирди.
«Ҳозир бўлиб ўтаётган турнирга келсак, бундай имкониятлар келажакда биз учун жуда кучли акс этади. Катта имкониятлар, айниқса, Ўзбекистон киберспортини ривожлантириш учун замин яратади. Шунингдек, киберспортга иқтидори бор ёшлар учун ўзларини қобилиятини кўрсатишларига ва киберспортни ҳозирча Ўзбекистонда, келажакда эса жаҳон миқёсига олиб чиқишга катта қадам деб ўйлайман», - деди Шоҳруз Yakudza.
Онлайн саралаш босқичи ғолибларига Тошкентга йўлланма берилади. Бўлиб ўтадиган турнирда олтита пуллик соврин эълон қилинди.
OSON тўлов тизими кўмаги остида, FRAG - турнир оператори бўлди. Яқинлашиб келаётган PUBG MOBILE турнири Ўзбекистондаги энг йирик мусобақалардан бири бўлади. Чемпионатда ҳар бир жамоада беш нафар ўйинчилардан иборат 512 та жамоа иштирок этади ва мусобақага мамлакатнинг энг кучли жамоалари ҳам таклиф этилади.
Чемпионат 6-13 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган саралаш босқичи билан бошланади. Финал ўйин 20 ноябрь куни офлайн форматда бўлиб ўтади. Айни пайтда жамоаларни рўйхатга олиш босқичи бўлиб ўтмоқда. Иштирок этиш учун сиз OSON PUBG MOBILE CUP қоидалари билан батафсил танишишиб чиқишингиз керак.
Эслатиб ўтамиз, OSON тўлов тизими PUBG MOBILE нинг расмий ҳамкори бўлиб, Ўзбекистондаги қироллик жанглари мухлислари учун энг зўр шароитларни яратиш учун OSON тўғридан-тўғри PUBG MOBILE билан ҳамкорликни давом этмоқда.
OSON орқали PUBG MOBILE да UC учун тўланг ва 5 фоизгача cashback олинг.
Oson иловасини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида
64views0replies
0

Комментарии