Поиск
RUUZ

Общество

Туркманистон пойтахтидаги “Тошкент” боғи очилди — фото

Боғни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тантанали равишда очиб берди.

70views0replies
0

Президент Матбуот хизмати

Ашхободда "Тошкент" боғини барпо этиш тўғрисида Туркманистоннинг ўша пайтдаги президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2021 йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар собиқ вазири А.Комилов билан учрашуви чоғида маълум қилган эди.
Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташрифи давомида боғни очиб берди.
“Тошкент" истироҳат боғи Ашхобод шаҳрининг тарихий марказида — собиқ "Гунеш" боғи ўрнида, Махтумқули шоҳ кўчаси бўйлаб жойлашган. Бу жой ўта кўркам, гавжум ва яшил майдонларга бой. Унинг ҳудудида Вазирлар Маҳкамаси, цирк ва драма театри бинолари жойлашган.
Боғни қуриш учун Туркманистон бюджетидан 21 миллион 150 минг манат (6,43 миллион доллар) ажратилди. Тахминан 28,6 мингквадрат метр майдонда яшил майдонлар, гулзорлар ва йўлаклардан иборат ландшафт барпо этилди, Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор жойларининг миниатюра нусхалари бўлган 20 дан ортиқ объектлар барпо этилди.
Бу ерда Ўзбекистон пойтахтидаги "Мустақиллик" майдони, Олой бозори, Тошкент телеминораси ва яна кўплаб ўзбекона макет ва декорацияларни учратиш мумкин.
70views0replies
0

Комментарии