Поиск
RUUZ

Политика

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга алабай зотли кучук совға қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.

192views0replies
0

president.uz

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан бошланган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар кучли Туркманистонни барпо этиш учун мустаҳкам пойдевор бўлганини алоҳида қайд этди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди.
“Бугун қардош Туркманистон миллий бирликни ва тарихий-маданий анъаналарни сақлаш асосида жадал ривожланмоқда. Бу бутун дунёда ўзининг юксак эътирофига сазовор бўлди, – деди Шавкат Мирзиёев.
Гурбангули Бердимуҳамедов биродар мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳамда уларни чуқур стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга шахсан ҳисса қўшгани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон-Туркманистон алоқалари ўзаро ҳал бўлмаган масалалардан холи давлатлараро шерикликнинг ҳақиқий намунаси экани мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда икки томонлама, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси муҳокама қилинди.
Парламентлар ўртасидаги мулоқот халқларимизнинг янада яқинлашишида энг муҳим омил экани таъкидланди.
Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов қардош халқларга тинчлик ва равнақ тилакларини билдирдилар.
192views0replies
0

Комментарии