• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 октября 2022

Жайраларни шафқатсизларча ўлдирган эркаклар ушланди

Ҳодиса 4 йил аввал содир бўлган. Аммо, мазкур фуқаролар энди жазоланди.

508
0
Экология Қўмитаси

Аввалроқ, икки эркак томонидан жайралар шафқатсиз равишда ўлдираётгани акс этган виео эълон қилган эдик. Экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, видеотасвирда кўрсатилган ҳолат содир этилган манзил ва фуқароларнинг шахси аниқланди.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Шабнам” МФЙда яшовчи Ў. Я. ва Д. С. Ҳисорак қишлоғига яқин тоғ олди адирликда жайрани ноқонуний овлаган. Билдирилишича, ҳолат бундан 4 йил аввал содир бўлган. 

Фуқаролар бу билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддаси ва “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 17, 27-моддалари талабларини бузган.

МЖтК кодексининг 90-моддаси прим-1 қисми ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига 3 миллион сўмдан жарима ва 1 миллион 800 минг сўмдан табиатга етказилган зарар белгиланди.

508
0