Поиск
RUUZ

Реклама

АҚШ Савдо вазирлигининг вакиллари Тошкентдаги Caterpillar техникани локализация қилиш корхонасига ташриф буюришди

17 октябрь куни савдо вазири ўринбосари Мариса Лаго бошчилигидаги АҚШ Савдо вазирлигининг ишчи гуруҳи Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентдаги Caterpillar (CAT) корхонасига ташриф буюрди.

245views0replies
0

Ушбу корхонанинг очилиши 2022 йилнинг май ойида пойтахтнинг Бектемир туманида RWS Optimum саноат кластери базасида Caterpillar (CAT) компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери – Zeppelin Central Asia Machinery билан биргаликда бўлиб ўтди.
Бугунги кунда Caterpillar маҳсулотлари АҚШдаги 50 та корхонада ва 25 мамлакатдаги 60 та заводда ишлаб чиқармоқда. Завод Заводнинг Ўзбекистондаги фаолиятини қурилиш техникаларини локализация қилиш ва йирик узелли йиғишдан бошланди. 2023 йилнинг биринчи чорагида юк кўтариш қуввати 55 ва 90 тонна бўлган карьер самосвалларни йиғиш ва локализация қилиш учун биринчи машина тўпламларини етказиб бериш кутилмоқда.
Воқеага изоҳ берар экан, АҚШ Савдо вазирининг ўринбосари Мариса Лаго корхонанинг мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини қайд этди:
«Бундай корхоналар ишини такомиллаштириш АҚШ Савдо вазирлигининг Ўзбекистонга бўлган ташрифининг асосий мақсадларига мувофиқдир. Биз илгари ўрнатилган иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга интиламиз. Тошкент менинг 12 йил аввалги сўнгги ташрифимдан сўнг ҳайратланарли даражада ўзгарибди, мамлакатларимиз ўртасидаги товар алмашиш ҳажмини ошириш ушбу тараққиётга асослана олади деб ҳисоблаймиз. Мен Ўзбекистоннинг келажаги янада порлоқ эканлигига ишонаман ва буни интиқлик билан кутаман».
Ишчи учрашув давомида меҳмонлар ҳам CAT маҳсулотлари билан, ҳам уни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича режалари билан танишишди.
«Биз Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг қурилиш, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги улушимизни ошириш устида ишлаяпмиз. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги 10 йиллик ривожланиш режасини биргаликда ишлаб чиқишни таклиф қилди, унга кўра биз маҳаллий корхоналарни тегишли талаблар бўйича зарур жиҳозлар билан таъминлай оламиз», – деди Ўзбекистондаги Zeppelin бош директори Михаил Концевенко.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда заводнинг асосий буюртмачиси олтин қазиб олиш бўйича жаҳон етакчиларидан бири бўлган Навоий кон-металлургия комбинати ҳисобланади. Комбинатга 300 га яқин Caterpillar (CAT) қазиб олиш техникалари етказиб берилди ва ушбу кўрсаткич ҳар йили 40-60 донага ошади.
Ҳозирги бизнес-вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш Zeppelin Central Asia Machinery нинг ҳамкори RWS Optimum компаниясига ўз кучини минтақавий аҳамиятга эга йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириш имконини беради. Шундай қилиб компания Трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишда иштирок этишни режалаштирмоқда.
«Термиз-Пешовар темир йўл қатновининг таъминланиши юкларни ташиш вақтини уч бараварга қисқартириш имконини беради. Бу келажакда товарларнинг глобал логистика билан Покистон портларига эркин киришини кафолатлайди. Ушбу лойиҳанинг муваффақиятли якунланиши Марказий Осиё иқтисодиётини ўзгартириши мумкинлигига шубҳам йўқ.
Заводимиз Афғонистон ва Туркманистондан бўлган ҳамкорлар билан қуйидаги мамлакатларда темир йўллар қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида муваффақиятли ҳамкорлик тажрибасига эга: Афғонистон Республикасида Ҳайратон – Мозори-Шарифда 190 минг BF70 шпаллари ётқизилди, Берекет-Этрек участкасидаги Қозоғистон – Туркманистон – Эрон транспорт йўлаги учун Туркманистонга 700 мингдан ортиқ шпал реализация қилинди», – дея изоҳ берди RWS Optimum директори Макар Яковлев.
Йиғилишда халқаро стандартларга асосланган инновацион технологияларни жорий этган ҳолда, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, замонавий автойўл конструкциялари, ускуналар ва юқори сифатли йўл-қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бири – «ЙЎЛҚУРИЛИШ» АЖ бошқаруви раиси Руслан Эрниёзов иштирок этди.
Zeppelin Central Asia Machinery, RWS Optimum ва «ЙЎЛҚУРИЛИШ» АЖ вакиллари келгусида ҳамкорлик қилиш ва 2022 йил 24-30 октябрь кунлари Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтадиган Bauma қурилиш техникасининг йирик кўргазмасида учрашиш ҳақида келишиб олдилар.
Реклама ҳуқуқлари асосида
245views0replies
0

Комментарии